Канада Эрондан бир қисм санкцияларни бекор қилди. Бу ҳақда Канада ташқи ишлар вазирлиги сайтида маълум қилинди.

Вазирлик хабарида Канада маҳсулотлар импорти ва экспортига ҳамда молиявий операцияларни ўтказишга санкцияларни бекор қилгани айтилди.

Бу қарор Канада компанияларига хорижий компаниялар билан яхшироқ рақобат қилишга имкон беради.

Бироқ шу билан бирга вазирликда таъкидланишича, Канада ҳукуматида Эроннинг ядровий амбициялари борасида ҳали ҳам гумонлар мавжуд.