Керри Россия авиазарбалари вақтида Сурияда тинч аҳоли ҳалок бўлаётганини айтмоқда

Жаҳон 06 Февраль 2016 3819

АҚШ Давлат котиби Жон Керри Россия ҳарбий-коинот кучларининг Суриядаги авиазарбалари оқибатида катта сонда аёллар ва болалар ҳалок бўлмоқда, деб айтмоқда. Керрининг бу ҳақда Вашингтонда журналистларга айтган сўзларини CNN телеканали келтириб ўтди.

Керрининг айтишича, Москва зарбалар бериш вақтида нишонга аниқ йўналтириб бўлмайдиган бошқарилмайдиган ракеталардан фойдаланмоқда.

"Бу бас қилиниши керак", деб айтмоқда Керри.

Керри ўт очишнинг тўхтатилиши лозимлиги ҳақида яна бир бор эслатиб ўтди ва Россиянинг Сурияда ўт очишни тўхтатиш бўйича самарали таклифлари ҳақида гапириб ўтди.

Аввалроқ Россиянинг Сурияда бомбардимонларни тўхтатишни рад этиши Женевадаги Сурия бўйича музокараларни фалажлаб қўйгани маълум қилинганди.

Кўпроқ янгиликлар