Леонид Якубович ва россиялик бошқа артистлар россиялик ҳарбийларни қўллаб-қувватлагани Сурияга келдилар

Жаҳон 06 Февраль 2016 5018

Россиялик машҳур телебошловчи Леонид Якубович, хонанда Алексей Глизин, актёр Сергей Маховиков ва Россия ҳарбий-коинот кучлари ансамблидан иборат бир гуруҳ россиялик санъаткорлар Суриянинг Хмеймим авиабазасига бу ерда ҳарбий хизмат ўтаётган ўз ҳамюртларини қўллаб-қувватлагани келдилар.

Машҳур санъаткорлар кундузи ҳарбийлар билан суҳбатлашмоқдалар, кечаси эса плацда йиғилмоқдалар.

"У ерда қолганлар сизни ақл озгудек жуда қаттиқ ҳурмат қилишларини сиз билишингиз ва бунга ишонишингизни жуда истайман. Ҳаттоки кичкина болалар ҳам сиз бу ерда нима қилаётганингизни билади – улар буни телевизор орқали кўрадилар ва сизларга жуда ҳавас қиладилар. Сиз осмонга кўтарилаётганингиз учунгина улар ҳам осмонга кўтарилишни исташади... Бундан қимматлироқ нарса йўқ, мен буни ўзимда синаганман", деб айтди ҳарбийларга ўзи ҳам самолётларни бошқариб турадиган Якубович.

Якубович шунингдек ҳарбийларга ўзи ёзган "Истребитель" шеърини ўқиб берди.

Хонанда Алексей Глизин ҳарбийлар учун шлягер қўшиқларни куйлаб берди. Глизин ҳам бир вақтлар ҳарбий-ҳаво кучларида хизмат ўтагани ҳақида гапириб берди.

"Мен армия ва самолёт нима эканлигини яқиндан биламан. Бу ҳақиқатда мураккаб ва хавфли хизмат. Бироқ шу билан шарафли ҳам. Албатта, бу ердаги учувчилар энг аъло даражадаги учувчилардир", деб айтди Глизин.

Жорий йилда россиялик артистлар Хмеймим авиабазасида бир нечта концертлар беришди. Бу ерга биринчи бўлиб 4 январда рок ижрочи Юлия Чичерина, 25 январда эса "Агата Кристи" рок гуруҳининг собиқ хонандаси Вадим Самойлов келганди.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 / 20.08.2017 29355 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 42165 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 158263 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 44894 Lifestyle
Коалиция бомбалари остида 80 нафар суриялик ҳалок бўлди
00:27 0 Жаҳон
РФПЛ. «Ростов» «Краснодар» билан дуранг ўйнади, Шомуродов захирадан майдонга тушди
00:23 12 Спорт
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 480 Жаҳон
Бундеслига. «Боруссия» М ғалаба қозонди, «Айнтрахт» дуранг ўйнади
00:13 23 Спорт
Эрдўған Ғарбнинг Яқин Шарқдаги сиёсатини танқид остига олди
00:02 299 Жаҳон
RAMADA меҳмонхонасида Ҳинд таомлари фестивали ўтказилди
23:52 / 20.08.2017 189 Жамият
Кўпроқ янгиликлар