Хитой суперлигаси "Челси"дан кетгач, ишсиз юрган португалиялик мутахассис Жозе Моуриньо билан музокара бошлаган.

Daily Mail нашри хабарига кўра, лига раҳбарияти 53 ёшли бу мутахассисга маҳаллий чемпионат савиясини оширишда ўз тажрибаларини қўллаши учун унга маслаҳатчи лавозимини таклиф этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, унинг хизматларига Англиянинг ўзида ҳам қизиқиш мавжуд. "Манчестер Юнайтед" мавсум охирида қониқарсиз натижалари учун Луи ван Гаални истеъфога чиқариб, бош мураббийликка Моуриньони тайинламоқчи.

Қайд этиш керакки, кейинги ойларда Хитойга давлат миқёсида эътибор қаратилмоқда. Қишки трансферлар вақтида Хитойдаги жамоалар жами 260 миллион евродан ортиқ маблағ сарфлашди.

«МЮ» Гвардиоланинг «Ман Сити»га ўтиши аниқ бўлиши биланоқ, Моуриньо билан музокара бошлаган

Арсен Венгер: Хитойликларда пул шунчалик кўпки, уларнинг қурби Европадаги барча лигаларни кўчириб кетишга ҳам етади