Пан Ги Мун Россияни Сурия музокараларини бузишда айблади

Жаҳон 06 Февраль 2016 6391

БМТ бош котиби Пан Ги Мун Женевадаги Сурия музокараларининг бузилиши Россиянинг Алеппода Башар Асад қўшинларининг қуруқликдаги амалиётларига кўмаклашиш истагидан воз кечмаётлари билан боғлиқ эканини маълум қилди. Бу ҳақда Financial Times нашри хабар қилди.

“Учрашувга йиғилишимиз билан Алеппода бомбардимонлар ва қуруқликдаги амалиётлар бошлаб юборилди, - деди Пан Ги Мун Лондонда FT`га берган интервьюсида. - Бу эса Стаффан де Мистура [БМТнинг Суриядаги махсус элчиси]ни ноқулай аҳволга солиб қўйди”.
БМТ бош котибининг фикрича, Сурия бўйича фавқулодда заиф дипломатик жараён ўт очишларни зудлик билан тўхтатилишини талаб қилмоқда.

Пан Ги Мун фикрича, Россиянинг Асад тузумини қўллаб-қувватлаётгани вазиятни ижобий ҳал этишдаги ҳаракатларга ўта салбий таъсир кўрсатмоқда.

“Ҳаводан ҳужумларнинг давом эттирилиши, жумладан, террористларга қарши қонуний ҳаракат қилиш ҳам тинч аҳоли вакилларининг ўлимига, фуқаро объектларини вайрон бўлишига олиб келмоқда. Айниқса ҳозир, музокаралар бошлангандан сўнг ўта эҳтиёткорлик зарур. Бироқ муҳим муаммоларни муҳокама қилиш ўрнига Сурия ҳукумати кўтариб чиққан кимни таклиф қиламиз, кимни эса йўқ, қабилидаги майда-чуйдалар музокараларни булғади”, - деди БМТ бош котиби.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28056 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14939 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56042 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 680 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 670 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 2477 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 671 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 661 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 898 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар