Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков Москва Вашингтон билан ядровий қурол-аслаҳани қисқартириш бўйича бошқа музокара ўтказмаслигини маълум қилди.

"Биз Россия ва АҚШ ўртасидаги бу борадаги икки томонлама музокараларни бир неча сабабларга кўра ўтказишнинг имкони бўлмайдиган даражага етдик", деб айтмоқда Рябков.

Рябков музокаралардан бош тортишнинг сабаби сифатида АҚШнинг ракета ҳужумига қарши мудофаа дастурининг кенгайтирилиши ва АҚШ санкцияларини келтириб ўтди.

Рябковнинг айтишича, Россия ўз ядровий ўқ-дориларини етарлича даражагача камайтирган. Шу билан бирга Рябков ядровий қисқартиришни талаб қилаётганларга бу ҳолатни ҳисобга олишни қатъий тавсия қилди. Рябков музокараларнинг давом эттирилишига барча чақириқларни "сиёсий мантиқсиз ва маъносиз" деб айтди.

Рябковнинг таъкидлашича, Оқ уй "ядровий жанговор каллакларсиз қашқатқич зарбалар беришга" қодир воситаларни яратишни давом эттирмоқда.