«Севилья» Какутанинг Хитой жамоасига трансфер қилинганини тасдиқлади

Спорт 06 Февраль 2016 1762

«Севилья» жамоасининг франциялик 24 ёшли футболчиси Гаэль Какута Хитойнинг «Хэбэй Чайна Форчун» жамоасида фаолиятини давом эттиради.

Ўтган мавсумда «Райо Вальекано»нинг асосий футболчиларидан бири бўлган, жорий мавсумда эса андалусияликлар жамоасида асосий таркибга кира олмаган Гаэль Какута 5 млн евро эвазига Хитойга йўл олгани айтилмоқда.

Какута 2009 йилда, 18 ёшида «Челси» томонидан шов-шувлар билан харид қилинган, 2 йилдан кейин «Фулҳем»га ундан кейин «Болтон»га ижарага берилганди. Кейинчалик бу футболчи «Дижон», «Витесс», «Лацио» каби жамоаларда ҳам ижара асосида тўп сурди.

Қайд этиш керакки, «Хэбэй Чайна Форчун» қишки трансферлар вақтида «Рома»дан Жервиньони ҳамда «Севилья»дан Стефан Мбиани харид қилганди.

Маълумот учун, Хитойда қишки трансферлар даричаси 28 февраль кунигача очиқ бўлади.

Одион Игало: Хитойликлар менга ҳафтасига 300 минг фунт тўламоқчи бўлди, лекин болалик орзумни сотишни истамадим

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 31916 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 69336 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 9495 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 131812 Жамият
Ҳиндистондаги темир йўл фалокати қурбонлари сони 20 кишига етди
21:58 17 Жаҳон
Испания Франция билан чегарасида назоратни кучайтиради
21:53 22 Жаҳон
АПЛ. «Ливерпуль» қийин ғалабани қўлга киритди, 
21:50 237 Спорт
Олий лига. Бир дербида дуранг, бошқасида йирик ҳисоб, «Қизилқум» етакчилардан бирини енгди
21:35 751 Спорт
Ўзбекистондаги Police мотоцикл гуруҳлари​ фаолиятига ойдинлик киритилди
Рио-2016​ олимпиадасидан бир йил ўтди. Шаҳар бугун ачинарли ҳолатда
21:15 4384 Спорт
Кўпроқ янгиликлар