Россия маъносиз ташвиқотлари, асоссиз айбловлари ва ёлғонлари билан ўзини “жиддий бўлмаган давлат”дек тутмоқда, деб ҳисобламоқда Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон матбуот котиби Иброҳим Калин.

Anadolu агентлигининг келтиришича, Россия навбатдаги маротаба Туркия ҳаво кенгликларини бузиб кирганидан сўнг Эрдўғон Путин билан телефон орқали суҳбатлашишга ҳаракат қилган, бироқ Россия томони бунга жавоб бермаган.

“Мазкур далил Россиянинг мазкур масалаларни биз билан эмас, балки иттифоқчилари, НАТО билан муҳокама қилмоқда, деган норозилигининг чин юракдан чиқмаётганини кўрсатади. Бир томондан Путин Эрдўғон билан алоқага чиқишдан қочмоқда, иккинчи тарафдан биз билан ҳеч ким боғланмади, демоқда”, - деди матбуот котиби.