Универсал Porsche Panamera автомобилининг илк суратлари пайдо бўлди

Технология 06 Февраль 2016 3332

Motor1 нашри буюртмасига кўра, айғоқчилар Porsche Panamera автомобилининг универсал кузовга эга янги версиясини суратга туширишга муваффақ бўлишди.

Моделнинг асоси 2012 йили Париж автосалонида намойиш этилган Panamera Sport Turismo концепт-карига ўхшаб кетади. Аввалроқ, янги “Панамера”ларнинг хетчбек кузовли версияси расмлари, шунингдек интерьерининг суратлари ҳам тарқаганди.

Моделнинг мультимедиа тизими катта экран эга ва аввалгидан анча кучайтирилган. Марказий консолдаги анъанавий тугмалар сенсорга алмаштирилган.

Porsche Panamera`нинг янги авлоди фольксвагенга хос MSB модулда ишланади. Конструкциядаги ўзгартиш сабаб хетчбек янада енгил бўлади. Яъни алюминий, магний ва ўта қаттиқ темирдан ишлангани сабабли аввалги версиядан 91 кг камроқ тош босади.

Олти ва саккиз цилиндрли двигателлар янги автомобиль учун махсус қайта ишлаб чиқилди. Гибрид модификация ҳам такомиллаштирилди. Porsche`нинг етакчи муҳандиси Вольфганг Хатцнинг сўзларига кўра, хетчбекнинг V6 ва V8 мотори имконияти спорт машиналариникига яқин бўлади.

Panamera`нинг янги авлоди 2017 йилда автобозорларга чиқарилиши кутилмоқда.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 53324 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 4787 Жамият
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 10493 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20876 Ўзбекистон
Таклиф: ҳам харид, ҳам хайрия
АҚШ: Венесуэлада ҳокимият куч билан қўлга олинди
10:30 180 Жаҳон
Бундеслига. «Бавария» мавсумни ғалаба билан бошлади
10:20 128 Спорт
Ҳиндистон, Непал ва Бангладешдаги кучли тошқинлар 500 кишининг умрини олиб кетди 
10:10 531 Жаҳон
ФИФА мусобақасида илк марта аёл ҳакамлар ишлайди
10:00 586 Спорт
Съёмка вақтида ҳаёт билан видолашишига сал қолган 6 актёр
09:59 3600 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар