Венесуэла инқироз туфайли олтин захираларини сотмоқчи

Иқтисодиёт 06 Февраль 2016 2958

Венесуэла Марказий банки Германиянинг Deutsche Bank банки билан олтин захираларини сотиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Венесуэла Марказий банки ўзининг олтин захираларини нақд пулга айирбошламоқчи, деб хабар бермоқда вазиятдан хабардор бўлган манбаларга иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги.

Венесуэла Марказий банки мамлакатдаги аянчли вазият туфайли шундай чора кўришга мажбур бўлмоқда. Мамлакат иқтисодиёти нефть нархининг қулаши оқибатида аянчли ҳолатга тушиб қолган. Бундан ташқари, жорий йилда Венесуэла 9,5 млрд долларлик ташқи қарзини, жумладан ундан 2 млрд долларини февралда тўлаши керак.

"Улар барча жойдан пул изламоқдалар", деб айтмоқда манба. Венесуэланинг олтин-валюта захиралари 15,3 млрд долларни ташкил қилади. Бу захирадан 65 фоизи олтинни, қолган 2,4 млрд доллари валютани ташкил қилади.

Расман томонлар олтиннинг валютага айирбошланиши ҳақидаги музокараларга изоҳ беришмаяпти.

Кўпроқ янгиликлар