Хитойнинг ҳукумати Тайвандагиларга зилзила оқибатларига қарши курашда ёрдам бериш таклифини билдирди. Бу ҳақда "Синьхуа" ахборот агентлиги хабар тарқатган.

Тайван ороли юридик жиҳатдан Хитойнинг бир вилояти ҳисобланади. Хитой Халқ республикаси давлат кенгашининг Тайван билан алоқалар бўйича бошқарма матбуот котиби рўй берган зилзила туфайли орол халқига ҳамдардлик изҳор қилинган номани йўллаган.

Эслатиб ўтамиз, 6 февраль куни Тайван жануби-ғарбида 6,7 балли зилзила қайд этилди. Бу зилзила 4 марта қайталанган. Зилзила туфайли жанубдаги Тайнан шаҳрида талофатлар юқори бўлган, бир турар жой биноси қулаб тушган. Қурбонлар сони ортмоқда.

Тайнан мэри зилзила туфайли қурбонлар борлиги ҳақида маълум қилди