Япония Тайванга зилзила оқибатларини бартараф этишда ёрдам беради

Жаҳон 06 Февраль 2016 1203

Япония бош вазири Шиндзо Абэнинг маълум қилишича, Тайвандаги зилзила оқибатларига қарши кураш ишларида японлар томонидан керакли ёрдамлар кўрсатилади. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар тарқатди.

"Мен бу фожиа ҳақида билганимда қаттиқ қайғуга тушдим. Мен зилзила туфайли ҳалок бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлигимни билдираман", дея Тайвань маъмурияти раҳбарига таъзиянома йўллаган Абэ.

Бундан олдинроқ, Тайвандаги зилзиладан энг кўп жабр кўрган Тайнань шаҳрида 6 киши вайроналар остида қолиб ҳалок бўлгани, жароҳатланган ҳолда шифохонага ётқизилганлар сони 300 нафардан ошгани тўғрисида маълум қилинганди.

Хитой Тайвандаги зилзила оқибатларига қарши курашда ёрдам беради

Хитойдаги Қизил Хоч жамияти Тайвандаги зилзила туфайли 2 млн юань миқдоридаги инсонпарварлик ёрдами тақдим этди

Тайвандаги зилзила талофатлари. Фоторепортаж

Кўпроқ янгиликлар