"Юлдузлар жанглари"нинг янги, 7-қисми дунё прокатида 6 февралда 2 млрд доллар йиғади. Бу ҳақда Walt Disney компанияси сайтида маълум қилинди.

Фильм АҚШ прокатида 900 млн доллар йиғиши кутилмоқда. Бу шундай катта миқдорда касса йиққан ягона фильмдир.

Аввалроқ Walt Disney "Юлдузлар жанглари"нинг янги қисми эвазига энг нуфузли брендга айлангани маълум қилинганди.

Янги фильм пул йиғиш тезлиги бўйича рекорд ўрнатди – фильм АҚШдаги прокатга чиққандан 9 кун ўтиб 1 млрд доллар йиққан.