2015 йилда Элликқалъа туманида 60дан зиёд сервис ва хизмат кўрсатиш объектлари фойдаланишга топширилди

Ўзбекистон 07 Февраль 2016 1626

2015 йил давомида туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларининг сервис ҳамда хизмат кўрсатиш соҳасида жами қиймати 7,0 млрд сўмлик 60 дан зиёд турли сервис ва хизмат кўрсатиш объектлари ишга туширилди.

Жумладан, туман марказида “Бўстон Лидер” хусусий корхонаси томонидан корхонанинг 500,0 млн сўм маблағи ҳамда 80,0 млн сўмлик банк кредитлари ҳисобидан йирик “ЛИДЕР” савдо ва умумий овқатланиш мажмуаси, якка тадбиркор Ўмирбек Нурумбетов томонидан тадбиркорнинг 300,0 млн сўмлик маблағи ҳамда 130,0 млн сўм банк кредитлари ҳисобидан “ШОҲЖАҲОН” савдо мажмуаси қурилиши якунланди. Шунингдек, “Нуруммат Қурбанов” паррандачилик фермер хўжалиги томонидан тижорат банкининг 600,0 млн сўм ҳамда фермер хўжалигининг ўз маблағлари ҳисобидан паррандачилик йўналишида катта ҳажмдаги ишлар амалга оширилиши ва “BO”STON CHIKING” номли янги бройлер цехи ишга туширилиши туман аҳли учун ижобий қарши олинди. “Гулдурсун” овул фуқаролар йиғини ҳудудида эса “Гулдурсун диёри” масъулияти чекланган жамияти томонидан корхонанинг 200,0 млн сўмлик ва 100,0 млн сўм банк кредитлари ҳисобидан янги замонавий “ОРЗУ” тантаналар уйи қурилиб, фойдаланишга топширилди. Шу билан бирга, “Дийдор бахт остонаси” масъулияти чекланган жамияти томонидан ҳам 450,0 млн сўм банк кредитлари ва жамиятнинг ўз маблағлари ҳисобидан “ДИЙДОР” тантаналар уйи реконструкция қилинди.

Шулар қаторида айтиб ўтиш жоизки, 2015 йилда инвестиция дастурлари асосида 10 га яқин ижтимоий, маданий ва таълим муассасаларида 10,0 млрд сўмлик қурилиш, таъмирлаш ва реконструкция ишлари амалга оширилди.

Дилшодбек Жуманиёзов Kun.uz учун махсус,
Элликқалъа тумани

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
22:00 / 16.08.2017 6740 Ўзбекистон
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 24325 Жаҳон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 56618 Жаҳон
Ўзбекистон 2019 йилдан хорижга чиқиш паспортларини жорий этади
17:00 / 16.08.2017 37786 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 38817 Lifestyle
Асака туманида тергов идорасидан яшириниб юрган шахс қўлга олинди
Ахборот технологиялари вазирлигининг ҳарбий хизматчилари суғурталанади
Хорижлик сайёҳлар учун виза тартиботлари босқичма-босқич соддалаштирилади
Солиқ ва молия органлари раҳбарларига устама ҳамда жарималар миқдори тасдиқланди
«Барселона»: Биз улар билан шартнома имзолашга яқинмиз
10:56 888 Спорт
Кўпроқ янгиликлар