Суриядаги фуқаролик уруши охирги 50 йил ичидаги энг мураккабларидан бири ҳисобланади ва АҚШ учун Вьетнамдаги урушдан ҳам чигалроқдир, деб айтди АҚШ ҲҲК полковниги Седрик Лейтон CNN эфирида.

"Мураккаблиги бўйича Суриядаги фуқаролик урушини охирги 50 йил ичидаги бошқа бирорта ихтилоф билан таққослаб бўлмайди. Вьетнамдаги уруш, Форс кўрфазидаги биринчи ва иккинчи урушлар ҳозирда Сурияда содир бўлаётган уруш олдида ҳеч нарса эмас", деб айтди Лейтон.

Сурияда 2011 йилда ҳозиргача давом этаётган ихтилоф бошланган. БМТ маълумотларига кўра, шу давр ичида жанговор ҳаракатлар оқибатида 220 мингдан кўпроқ одам ҳалок бўлган.