«Арсенал» сафарда «Борнмут»ни енгиб, турнир жадвалида «Манчестер Сити»ни қувиб ўтди

Спорт 07 Февраль 2016 2795

Англия чемпионати 25 тури доирасида 7 февраль кунига белгиланган «Арсенал» ва «Борнмут» учрашуви якунланди.

Ушбу сафар учрашувидан лондонликлар 2:0 ҳисобидаги ғалаба билан қайтишди.

Биринчи бўлимнинг 23 ва 24 дақиқаларида Месут Ўзил ва Окслейд-Чемберлен томонидан урилган голлар жамоанинг хотиржамлик билан ғалаба қозонииши учун кифоя қилди.

Эндиликда "гуннерлар" 48 очко тўплаган ҳолда "Лестер"дан мағлубиятидан кейин 47 очкоси билан қолган "Манчестер Сити"ни қувиб ўтган ҳолда учинчи ўринга кўтарилиб олди. Айни вақтда турнир жадвалида "Лестер" 53 очко билан биринчи ўринда. "Арсенал" билан бир хил миқдорда очко жамғарган "Тоттенҳэм" эса тўплар нисбатидаги устунлик эвазига иккинчи ўринда турибди.

Кейинги турда "Арсенал" "Лестер" билан ҳисоб-китоб қилади, "Тоттенҳэм" эса "Манчестер Сити" майдонига сафар қилади.

25 тур доирасидаги яна бир учрашув "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" ўртасида бир неча дақиқалардан кейин бошланади.

Борнмут – Арсенал 0:2
Голлар: 0:1 – 23 Ўзил, 0:2 – 24 Окслейд-Чемберлен.
Борнмут – Боруц, Фрэнсис, Дэниэлс, Смит, Кук, Гослинг (Кинг, 66), Серман, Артер, Ритчи (Станислас, 66), Пью, Афобе (Грэббен, 77).
Арсенал – Чех, Габриэл, Монреаль, Бельерин, Косьельни, Фламини, Рэмзи, Озил, Окслейд-Чемберлен (Коклен, 67), Санчес (Гиббс, 82), Жиру (Уолкотт, 90).
Огоҳлантириш: Фламини (9).

Кўпроқ янгиликлар