"Барселона" 23 тур учрашувида "Леванте"ни мағлуб этиб қайтди

Спорт 07 Февраль 2016 2966

Испания чемпионатининг 23 турида "Барселона" жамоаси "Леванте" майдонига сафар қилди ва 2:0 ҳисобидаги ғалаба билан қайтди.

Ўйиннинг биринчи таймида мезбонлар ҳимоячиси Давид Наварро тўпни ўз дарвозасига киритиб қўйди - 0:1.

Ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда эса "Барселона" тўпурари Луис Суарес якуний ҳисобни ўрнатди - 0:2.

Эндиликда каталонияликлар ҳисобидаги очколар сони 54тага етган ва жамоанинг турнир жадвалидаги пешқадамлиги мустаҳкамланган. Каталонияликларда яна битта захира ўйини мавжуд. "Леванте" эса 17 очко билан сўнгги поғонада жойлашган.

Қайд этиш керакки, бу ғалабали ўйин жамоа мураббийи Луис Энрикенинг "кўк-анорранглилар" бошқарувига келганидан бери ўтказган юзинчи ўйини ва 80- ғалабаси бўлди.

Испания чемпионати, 23-тур

“Леванте” - “Барселона” – 0:2
Голлар: Наварро (22-автогол), Суарес (90+2)
Огоҳлантиришлар: Феддаль (23), Наварро (57), Лерма (66), Лопес (83) - Пике (29), Алвес (63), Бускетс, (89)
“Леванте”: Мариньо, Тоньо, Феддаль, Наварро (Гилас, 69), Иван Лопес, Симао, Верса (Куэро, 77), Моралес, Лерма, Росси, Дейверсон (Камараса, 69)
“Барселона”: Браво, Пике, Альба, Сержи Роберто, Дани Алвес (Видаль, 74), Маскерано, Ракитич (Бускетс, 68), Иньеста, Неймар, Месси, Суарес.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 13689 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 67817 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37008 Lifestyle
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 449 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 846 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги товар айланмаси 1,8 маротабага ошди
23:59 / 16.08.2017 609 Иқтисодиёт
Кўпроқ янгиликлар