БМТ: 2016 йил бошидан бери Туркиядан Грецияга денгиз орқали 68 мингдан кўпроқ қочқин ўтган

Жаҳон 07 Февраль 2016 2276

2016 йил бошидан бери Туркиядан Греция ороллари томон денгиз орқали 68 мингдан кўпроқ қочқин ўтган, деб хабар берди 7 февралда БМТнинг қочқинлар ишлари бўйича бошқармаси (UNHCR). UNHCR маълумотларига кўра, 1 февралдан 6 февралгача Туркиядан Эгей денгизи орқали Грецияга 2870 муҳожир ўтган.

БМТ маълумотларига кўра, шу кунлари Туркиядан Грецияга ўтган кўпчилик муҳожирлар сурияликлар (55 фоиз) бўлган. Шунингдек, муҳожирлардан 25 фоизи Афғонистондан, 11 фоизи Ироқдан, 3 фоизи Покистондан бўлган. Бундан ташқари, йил бошидан бери денгиз орқали ўтишда камида 366 нафар одам ҳалок бўлган ёки бедарак йўқолган.

Деярли ҳамма муҳожирлар Грециядан "Болқон йўналиши" деб аталувчи йўналиш орқали Австрия ва Германияга жўнайдилар. Айни вақтда Греция-Македония чегарасида 5-7 минг одам Македонияга тушишни кутмоқда.

Македониялик чегарачилар фақатгина суриялик, афғонистонлик ва ироқлик муҳожирларни кичик гуруҳлар билан чегарадан ўтказмоқдалар. Маҳаллий расмийларнинг айтишича, бошқа давлатлар фуқароларига чегарани кесиб ўтишда контрабандачилар ёрдам бермоқда.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 24311 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 53248 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 64705 Жамият
Россия ТИВ раҳбари БАА, Кувайт ва Қатар етакчилари билан Форс кўрфази инқирозини муҳокама қилади
13:47 163 Жаҳон
Икки вилоятда ҳокимнинг туризм бўйича ўринбосарлари тайинланди
13:26 1212 Жаҳон
Тошкентда «Мутахассислик ва илмий тадқиқот маркази» тузилади
Туркияда автобус иштирокида ЙТҲ юз берди, беш киши ҳалок бўлган
13:19 744 Жаҳон
Деҳлида Ҳиндистон савдо ва саноат давлат вазири билан учрашув бўлиб ўтди
Иқтисодиёт вазирида 2 нафар биринчи ўринбосар бўлади
Мбаппе яқин вақт ичида «ПСЖ» аъзосига айланади
12:56 1874 Спорт
Кўпроқ янгиликлар