Facebook хабар алмашиш бўлимида ёки мессенжерида дўстингиз билан шахмат ўйнашни хоҳлайсизми? Бунинг учун дўстингизга «@fbchess play» ёзувини юборишингиз керак. Шундан сўнг хабар алмашиш ойнасида шахмат тахтаси пайдо бўлади.

Юриш эса «@fbchess Pe4» каби амалга оширилади. Бунда P — пиёда бўлиб, ушбу буйруқ ёзилганда у «E4»га юради. Шунингдек, шох учун — K, фарзин учун — Q, фил учун — B, от учун — N, рух учун эса — R ҳарфларидан фойдаланиш керак бўлади.

Агар иккита бир хил фигурадан бирини юриш керак бўлса, у ҳолда «@fbchess Nbd2» деб ёзиш керак бўлади. Шунда вертикал «B» қатордаги от «D2»га юради.

Бирор фигурани олиш учун эса «x»дан фойдаланиш керак. Бунда «B2xc5» деб ёзсангиз, иккинчи қатордаги фил «C5»даги фигурани олади.

Пиёдани фарзинга алмаштириш учун эса унинг турган ўрнидан фойдаланилади, масалан, «e8=Q». Шунингдек, «0-0-0» буйруғи эса шохни рух билан ўрин алмашишини таъминлайди.

Агар ўйин буйруқлари борасида бирор ёрдам керак бўлса, «@fbchess help» деб ёзишингиз мумкин.

«@fbchess resign» — ўйинни тўхтатганингизни, «@fbchess stats» — ўзаро натижалар қандайлигини, «@fbchess play white» — оқларда ўйнашни, «@fbchess play black» эса қораларда ўйнашни амалга оширади.

Бу ўйин Facebook'нинг сирли функцияларидан бири бўлиб, у қачондан бери ишлаётгани ҳақида маълумотлар йўқ. Ижтимоий тармоқ бу ўйин ҳақида эълон ҳам қилмаган.