"Челси"дан истеъфога чиқарилганидан кейин ишсиз юрган португалиялик мутахассис Жозе Моуриньо узоқ вақт ишсиз юрмаслигини аён қилди.

"Мен айни вақтда ишсизман ва бу қанча вақт давом этишини аниқ билмайман. Тақдир сени қай йўлга бошлашини олдиндан айтиш қийин. Лекин аниқ айтишим мумкинки, оилам билан Лондонда яшашда давом этаман.

Мен бир профессионал сифатида ишга қайтишга тайёрман. Мен ишдан завқ оламан. Мен учун мураббий сифатида ишлаш ндалик ҳаётнинг бир қисми. 16 йилдан буён шу соҳада фаолият кўрсатиб келмоқдаман. Менда бундан олдинроқ фақат бир марта, "Челси"дан биринчи кетишимда бир неча ойлик танаффус бўлганди. Иккинчи танаффус ҳам узоқ вақт давом этмайди.

Ишонч билан айтишим мумкин, мен тез орада қайтаман", - дейди португалиялик мутахассис.

Бундан олдинроқ, унинг хизматларига "Манчестер Юнайтед" жамоаси қизиқишда давом этаётгани ҳақида хабарлар берилганди. Шунингдек, Хитой суперлигаси уни лигага маслаҳатчи лавозими учун таклиф қилган.

Кеча 53 ёшли бу мутахассис Германия чемпионати 20-туридан ўрин олган "Герта" - "Боруссия" Д (0:0) учрашувини стадиондан кузатиб борганини кузатишган.