Колумбия ҳукумати маълумотларига кўра, мамлакатда Зика вируси билан касалланганлар орасида 3177 нафар ҳомиладор аёл бор. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги маълум қилди.

Колумбия президенти Хуан Мануэль Сантоснинг айтишича, ҳаммаси бўлиб мамлакатда 25,6 минг киши ушбу вирус билан касалланган.

Зика вируси ҳомилада микроцефалия келтириб чиқариши билан хавфли. Колумбия президентининг айтишича, мамлакатда ҳозирча бу нуқсон билан туғилганлар болалар қайд қилинмаган.