Испания пойтахти Мадрид шаҳрида икки нафар қўғирчоқ театри артисти терроризмни васф этганликда айбланиб қўлга олинди, дея хабар бермоқда Associated Press.

Судда маълум қилинишича, қўғирчоқбозлар Альфонсо Ласаро де ла Фуэнте ва Рауль Гарсиа Перес қўғирчоқлар ижросида роҳибани чормихга илиб, полиция қаҳрамонларини ур-калтак қилган.

Бундан ташқари, спектакль доирасида баскларнинг ЭТА ташкилотини қўллаб-қувватлаган.

Маълумотларга кўра, 1995 йилдан буён Испанияда терроризмни оммавий қўллаб-қувватлаш жиноят ҳисобланади.