Маст ҳолдаги йўловчи Киев-Тбилиси рейси самолётини портлатиш билан таҳдид қилди

Жаҳон 07 Февраль 2016 2713

Киевдан Тбилисига парвоз қилиши керак бўлган самолёт хавфсизлик нуқтаи назаридан аэропортда ушлаб қолинди. Бу ҳақда 7 февралда Facebook фойдаланувчиларидан бирига иқтибос келтирган ҳолда "Грузия Online" нашри хабар берди.

"Киев-Тбилиси рейси самолётига кирдик, самолёт мана-мана учиши керак эди. Бирдан маст ҳолдаги грузин ўзини террорчи деб, ҳамма портлашини айтди. Полиция етиб келди, бизни самолётдан туширишди ҳамда ҳаммамизни ва ҳамма нарсани текширишди", деб маълум қилди ижтимоий тармоқда ушлаб қолинган рейс йўловчиси.

Янги йил таътилларида Владивосток–Петропавловск-Камчатский самолётининг маст ҳолдаги йўловчиси самолёт бортида портлаш уюштириши билан таҳдид қилган. Самолёт манзилга етиб келгач, у чеккароққа олинган. Тўполончи йўловчи полиция қўлига топширилган, унинг қўл юкида ҳам, юкхонадаги юкида ҳам портловчи қурилма аниқланмаган.

1 январда парвоздан олдин самолётдан туширилган маст ҳолдаги эркак Шереметьево аэропортидаги учин-қўниш полосасидаги микроавтобусни олиб қочиб кетган. Эркак трапдан тушиши биланоқ, бизнес-синф йўловчиларини ташиш учун мўлжалланган микроавтобусга югуриб борган ва уни рулига ўтириб, шлагбаумни уриб кетиб, микроавтобусда аэропорт ҳудудидан чиқиб кетган. Қоидабузар Ярославский шоссесида ушланган. Уни аэропорт полиция бўлимига олиб бориб, ундан жарима ва моддий зиён ундирилиб, сўнгра уйига қўйиб юборилган.

Кун янгиликлари
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 47424 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 7647 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18814 Ўзбекистон
Испаниядаги терактларда 34 мамлакат фуқароси ҳалок бўлди ва жабрланди
19:13 19 Жаҳон
Россиянинг собиқ президенти Ельцин юрган лимузин сотувга қўйилди
19:07 228 Жамият
Трамп ижтимоий тармоқдан кетса, Twitter 2 миллиард доллар зарар кўради
18:55 422 Жаҳон
Франция чемпионати ўйинлари бир дақиқа сукут сақлаш билан бошланади
18:50 454 Спорт
1 сентябрда Ерга улкан астероид яқинлашади 
18:45 1283 Жаҳон
Эрдўған ГФРдаги туркияликларни Меркель ва Шульцга овоз бермасликка чақирди
18:40 642 Жаҳон
Қуёшдан ҳимояловчи энг қимматбаҳо 10 кўзойнак
18:35 2473 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар