Москва вилоятининг Пушкин туманидаги Черкизово посёлкасидаги уйлардан бирида юз берган ёнғин жойидан 3 кичик ёшдаги бола ва уларнинг бувисининг жасади топилди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.  

Аввалроқ аёл ва икки бола ҳалок бўлгани маълум қилинганди.

"Черкизово посёлкасидаги уйлардан бирида чиққан ёнғин ўчирилиши вақтида 2012, 2013, 2015 йилда туғилган 3 бола ва уларнинг бувисининг жасади топилди", деб айтилмоқда вилоят тергов қўмитасида.

Тергов қўмитасида фожиа вақтида оиланинг Москвада бўлган 4 фарзанди тирик қолгани маълум қилинди.

Ёнғин сабаблари ўрнатилмоқда. Шуниси маълумки, ёнғин чиққан уй ёғочдан ясалган бўлган.