"Челси" жамоасининг собиқ бош мураббийи Жозе Моуриньо Испания чемпионатини Англия премьер лигаси билан солиштирди ва иккинчисини устун деб баҳолади.

"Мен ҳамиша айтганман, менга ҳар ҳафтада шиддатли баҳсларда куч синашиш керак. Испанияда мен ҳайратланарли даражада кучли жамоани бошқарганман ва биз 1 йили фақатгина 4та чинакам ўйин ўтказганмиз. Бу ўйинларнинг барчаси бир жамоага, "Барселона"га қарши кечганди. Қолган ўйинларда 4:0, 5:0, 4:1 ёки 6:1 ҳисобларида ғалаба қозонар эдик.

Табиийки агар бош соврин учун фақат икки рақобатчи бўлса ва бошқа рақибларни енгиш жуда осон бўлади. Лекин бош совринни ютиш қийин ишга айланади. Чунки иккинчи гранд ҳам бошқа ўйинларда ғалабалар қилади. Натижада, турнирда ғолиб бўлиш учун 100 очкогача жамғариш талаб этилади. Бир сафар биз тўплаган 91 очко чемпионлик учун етарли бўлмаганди.

Англияда эса чемпионатни 75 ёки ундан кам очколар билан ҳам ютиш мумкин. Шундай шароитдагина ҳақиқий мусобақа кечади", дейди мураббий.

Бундан олдинроқ, мураббий Англияни тарк этишга шошилмаслигини оиласи ҳамиша Лондонда яшаши, ўзи эса ишга қайтиши ҳақида маълум қилганди.

Кейинги ҳафталарда "Манчестер Юнайтед" раҳбарияти Луи ван Гаални мавсум охирида ишдан бўшатиб, унинг ўрнига Жозе Моуриньони олиб келишни режалаштираётгани ҳақида хабарлар тарқалган.

«МЮ» Гвардиоланинг «Ман Сити»га ўтиши аниқ бўлиши биланоқ, Моуриньо билан музокара бошлаган

Жозе Моуриньо: Тез орада ишга қайтаман

Луи ван Гаал: «МЮ» Моуриньо билан музокара ўтказаётганига ишонмайман