Муҳаммад (с.а.в.) пайғамбар ҳақидаги фильм учун Африкадан фил келтирилди

Маданият 07 Февраль 2016 18113

Эронда Муҳаммад (с.а.в.) пайғамбар ҳақидаги фильм намойиши учун Африкадан фил олиб келинди.

"Муҳаммад – Аллоҳ элчиси" фильми намойиши Россия ва Эрон ўртасидаги маданий ҳамкорлик доирасида ўтмоқда", дейилади Спутник нашри хабарида.

Режиссёр томошабинларга асл ислом, яъни муҳаббат ва эзгуликка чорловчи динни кўрсатишга аҳд қилган. Мажидийнинг сўзларига қараганда, кейинги вақтларда, айниқса Ғарбда ислом дини ҳақида одамларда нотўғри таассурот пайдо бўлмоқда.

"ИШИД каби террорчилик гуруҳлари хатти-ҳаракатлари туфайли исломга — террорчилик ва зўравонлик дини сифатида қараладиган бўлиб қолди", дея таъкидлайди режиссёр.

Муҳаммад (с.а.в.) пайғамбар ҳаётининг дастлабки йиллари ҳақида ҳикоя қилувчи картина етти йил давомида суратга олинган.

"Ғарбда муқаддас китоблар асосида омма учун яратилган фильмлар кўп, — деди режиссёр. — Исо, Мусо пайғамбарлар ҳақида картиналар бор. Муҳаммад пайғамбар ҳақида эса атиги битта фильм суратга олинган. Мана энди иккинчи фильм ҳам яратилди".

Съёмка жараёнлари учун Теҳрон атрофида кинематографик шаҳарча бунёд этилган. Ундаги кўча ва бинолар Муҳаммад (с.а.в.) пайғамбар давридаги Макка шаҳри ландшафти кўринишида яратилган. Мажидийнинг айтишича, шаҳарчадан кейинчалик бошқа режиссёрлар ҳам фойдаланишлари мумкин.

Фильм бюджети 35 миллион долларни ташкил этган. Картина учун сарфланган маблағлар махсус нодавлат хайрия жамғармаси томонидан тўплаган. Давлат бу картина учун пул ажратмаган.

Фильм замонавий технологиялар асосида суратга олинган, бунда махсус эффектлар, тарихий либослар, жанг саҳналари, кишини лол қолдирувчи декорацияларга алоҳида эътибор қаратилган. Суратга олиш ишлари учун ҳатто Африкадан фил ҳам келтирилган.

Фильм учун мусиқа ҳинд бастакори Ракха Раҳмон томонидан яратилди. Раҳмон “Харобадан чиққан миллионер” картинаси учун ёзган куйлари туфайли “Оскар” мукофотини қўлга киритган. Режиссёрнинг сўзларига кўра, бастакор пайғамбар ҳақидаги фильмга ёзган куйлари учун пул олмаган.

Эронда бу фильм прокати беш ойдан бери давом этмоқда. Картина, айниқса, Саудия Арабистони муфтийларини ғазабга солган. Улар пайғамбар юзини экранда кўрсатишга жазм қилган Мажидийни қаттиқ танқид остига олишмоқда.

Фильм уч қисмдан иборат бўлиб, ҳозирги, биринчи картинада Муҳаммад (с.а.в.) пайғамбарнинг 12 ёшгача бўлган ҳаёти акс эттирилган. Иккинчи қисмда Муҳаммад (с.а.в.) ўз зиммасига юклатилган муқаддас бурчни англаб етиши кўрсатилса, учинчи қисм у бу вазифани қай тарзда амалга ошириши ҳақида ҳикоя қилади.

Режиссёр етти йил давомида дам олишсиз ишлаб, жуда чарчаганлиги боис картинанинг қолган қисмларини қачон суратга олишини айта олмаслигини таъкидлаган.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 33393 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 71333 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10124 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 134662 Жамият
Барча замонларнинг энг яхши қора танли спортчилари рўйхати тузилди
23:56 / 19.08.2017 11 Спорт
АПЛ. «Арсенал» мағлубиятга учради
23:50 / 19.08.2017 9 Спорт
Месси ҳам «Барселона»ни тарк этиши мумкин
23:30 / 19.08.2017 1803 Спорт
Эрдўған Германия ички ишлар вазирига “жойини билишни” маслаҳат қилди
23:17 / 19.08.2017 1156 Жаҳон
ОАВ: Барселонада портловчи моддалар ортилган фургонлар орқали учта нуқтада ҳужум режалаштирилганди
22:30 / 19.08.2017 1204 Жаҳон
«Суперкамбэк». Денисов 3 ойлик танаффусдан кейин сафга қайтган ўйинда «Локомотив» қаҳрамонлик кўрсатди
22:20 / 19.08.2017 2806 Спорт
Кўпроқ янгиликлар