НАТО бош котиби Йенс Столтенберг якшанба куни КХДР томонидан амалга оширилган баллистик ракета парвозини қоралаб чиқди, дейилади альянс расмий сайтида эълон қилинган баёнотда.

“Мен Шимолий Кореянинг баллистик технологияни қўллаган ҳолда ракета учирганини кескин қоралайман”, - дейилади баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, Шимолий Корея 7 февраль куни мамлакатнинг шимоли-ғарбида жойлашган космодромдан ракета учирди. Мазкур парвоздан кўзланган мақсад коинотга сунъий йўлдош учирилишдан иборат экани маълум қилинганига қарамасдан, ташувчи ракетанинг баллистик технологияга асослангани кўплаб етакчи давлатлар ва халқаро ташкилотлар норозилига сабаб бўлмоқда.