Оқ уй КХДРнинг ракета учиришини БМТ ХК резолюцияларининг бузилиши деб атади

Жаҳон 07 Февраль 2016 1628

Қўшма Штатлар Шимолий Корея томонидан учирилган ракетани мамлакатлар манфаатларига таҳдид ва иттифоқчилар хавфсизлигига хавф деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

АҚШ президентининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича ёрдамчиси Сюзан Райснинг сўзларига кўра, Вашингтон КХДР ҳаракатларига қарши барча чораларни қўллайди.

Унинг қайд этишича, ракета синови ташвиқот ва вазиятни беқарорлаштиришга уринишдан бошқа нарса эмас. Шимолий Кореянинг ҳаракатлари БМТ Хавфсизлик кенгашининг бир қатор резолюцияларини қўпол равишда бузиш ҳам ҳисобланади.

АҚШ стратегик қўмондонлигининг маълумотларига кўра, Шимолий Корея ракетаси 7 февраль куни Тошкент вақти билан соат 1.29да Сариқ денгиз устида ракета учирилган. АҚШда Шимолий Корея учирган ракетанинг йўналиши кузатилган.

Кўпроқ янгиликлар