Ўзбекистоннинг учта саноат ҳодудида жорий йилда умумий қиймати 500 млн доллар бўлган 35 та янги инвестицион лойиҳани амалга ошириш бошланади, деб маълум қилди "Sputnik Узбекистан" нашри мухбирига Ўзбекистон иқтисодиёт вазирлигидаги манба.

Манбанинг айтишича, бу лойиҳалардан мақсад Ўзбекистоннинг иқтисодиётни модернизациялаш ва диверсификациялаш бўйича стратегиясини келгуси амалга ошириш, унинг жаҳон иқтисодиётига интеграцияси, хом ашё экспортини қайта ишланган хом ашё ва тайёр маҳсулот экспортига ўзгартиришдан иборат.

Хусусан, "Ангрен" эркин саноат ҳудудида 2016 йилда Long Sheng корхонаси шарикли ручкалар ва фломастерлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Бундан ташқари, бу ерда техник мойлар ва чармни қайта ишлаш, пайвандлаш электродларини тайёрлаш, керамик плиталар, композит арматура ва бошқаларни ишлаб чиқариш бўйича 13 та лойиҳа амалга оширилади.

Ҳозирда ҳудудда 7 та янги корхона ишламоқда. Ангрен қувурлар заводи мис қувурлар, "Еgl-Nur" корхонаси светодиод лампалар, "Ангрен шакар" ХК шакар ишлаб чиқаради. Бундан ташқари, бу ерда кўмир брикетлари, гипсокартон, техник кремний ишлаб чиқарилади.

"Навоий" эркин иқтисодий-саноат ҳудудида ҳам 7 та корхона фаолият юритмоқда. Бу ердаги "Егае Cable" корхонаси автомобиль симлари ишлаб чиқаради.
"UzMinda" ҚК спидометрлар ва автомобиллар учун хавфсизлик тизимлари ишлаб чиқаради. "Avtosanoat-Landi Renzo" ҚК сиқилган табиий газга ўтказиш учун капотости қурилмаларини ишлаб чиқаради.
Яқин йилларда бу ерда "GM Uzbekistan" компанияси учун бутловчи қисмлар ишлаб чиқарувчи бир қатор корхоналарни яратиш режалаштирилмоқда.

"Жиззах" эркин иқтисодий-саноат ҳудудида асосан хитойлик инвесторлар ишлайди. Бу ерда асосий корхона "Peng Sheng" ҚК ҳисобланади. Бу ҳудудда томонлар ҳамкорлигининг 1-босқичида мобиль телефонлар, сантехника буюмлари учун смесителлар, арматура ишлаб чиқарувчи корхоналар яратилди. Шунингдек, бу ерда уй жониворлари учун озиқа ишлаб чиқариш ва уларнинг ичак-човоқларини қайта ишловчи корхоналар ишга туширилган.