Сеул ва Вашингтон ракетага қарши мудофаа тизимларининг жойлаштирилишини расман муҳокама қилишни бошлайди

Жаҳон 07 Февраль 2016 2206

АҚШ ва Корея Республикаси яриморолга Американинг ракетага қарши THAAD мудофаа тизимини жойлаштириш тўғрисидаги расмий музокараларга киришишга келишиб олди. Бу ҳақда “Рёнҳап” агентлиги Жанубий Корея мудофаа маҳкамаси маълумотларига таянган ҳолда хабар қилди.

“АҚШ ва Корея Республикаси Шимолий Корея томонидан уюштирилаётган таҳдидларнинг кучаяётганига жавоб тариқасида ракетага қарши мудофаа соҳасида Америка-Корея иттифоқи мудофаа салоҳиятини ошириш чоралари сифатида Америка қўшинларининг THAAD тизимларини Корея ҳудудига жойлаштириш истиқболлари тўғрисида расмий музокараларни бошлашга келишиб олишди”, - дейилади агентлик маҳкама вакили сўзларидан келтирган иқтибосда.

Вазирлик вакилининг сўзларига кўра, тизим Шимолий Кореянинг ракеталари, жумладан, денгиз орқали учириладиган баллистик ракеталар, Р-17 (Scud) ва "Нодон" тоифасига мансуб ракетларни тутиши мумкин.

Тизимларнинг жойлаштириши Хитой хавфсизлигига раҳна солмайди ва THAAD Корея яриморолида АҚШ ҳудудининг хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилмайди, дея қўшимча қилди вазирлик вакили.

Кўпроқ янгиликлар