Ўзбекистонлик киноактрисаси Шаҳзода Муҳаммедованинг Instagram'даги саҳифасига "Нотаниш қотил" изоҳи билан қўрқинчли сурат жойлаштирилгач, унинг мухлислари турли хавотирли фикрлар билдира бошлашди.

Кейинроқ маълум бўлишича, бу сурат унинг навбатдаги киноқаҳрамонини ифодалайди.

"Хавотирга ўрин йўқ, актрисанинг Instagram'даги саҳифасига жойланган ушбу сурат фильм суратга олиш жараёнидан бир лавҳа холос.

Премьераси апрель ойининг сўнгги кунларига мўлжалланаётган кинорежиссёр Азамат Аҳроровнинг “Нотаниш қотил” кинокартинаси намойишидан олдин шов-шувларга сабаб бўлмоқда.

Барчанинг бошида бир савол: Фильмдаги нотаниш қотил ким?! У нима сабабдан қотиллика қўл уради? Кимнинг ширин ҳаётига зомин бўлади? Шу ва шу каби саволларга ечимни премьерадан сўнг билиб оламиз", дея ёзади мухбир.

Мазкур фильмда Азамат Аҳроров, Шаҳзода Муҳаммедова, Алихан, А.Алимов каби актёрларнинг ижросини кўриш мумкинлиги айтилган.

"Картинада аср вабоси бўлмиш гиёҳвандлик муаммоси қаттиқ қораланади", дейди режиссёр.