«Атлетико» ҳужумчиси Фернандо Торрес «Эйбар»га қарши кечган учрашувда гол уриб, мадридликлар таркибидаги голлари сонини 100тага етказиб олди.

Ўйиндан сўнг ҳужумчи футболкасини 84 ёшли Маноло Бриньясуга тақдим этган. Бу инсон ўз вақтида «Атлетико» футбол академиясига масъул бўлган ва Торресни жамоа мактабига олган эди. Ўшанда ҳужумчи 10 ёшда бўлган.

Торрес ҳамон Бриньясни ўз фаолиятида ҳал қилувчи аҳамият касб этган инсон деб билади.