Туркия бош вазири ўринбосари Нўъмон Куртулмуш CNN Turk телеканалига берган интервьюсида Туркия қочқинларни қабул қилиш бўйича барча имкониятлари поёнига етган бўлса ҳам, суриялик қочқинларни қабул қилишни давом эттиришини айтди.

"Туркия қочқинларни қабул қилиш бўйича барча имкониятлари чегарасига етди. Бироқ бу одамларнинг борадиган бошқа жойлари йўқ. Ёки улар ҳалок бўладилар, ёки биз уларга чегараларимизни очамиз", деб айтди Куртулмуш.

Куртулмушнинг айтишича, Туркия уларга "келманг" деб айта олмайди. "Агар биз буни қилсак, уларни ўлимга маҳкум қилган бўламиз", деб таъкидламоқда Куртулмуш.

Аввалроқ Туркия бош вазири Аҳмет Довудўғлу 5 февралда Сурия-Туркия чегарасига 15 минг қочқин келганини маълум қилганди.