Twitter янгиликлар тасмасида киритадиган янгилиги сабабли "ўлиши" прогноз қилинмоқда

Технология 07 Февраль 2016 2304

Интернет фойдаланувчилари Twitter микроблоглар хизматининг янгиликлар тасмасини шакллантириш алгоритмини ўзгартиргандан кейин "ўлишини" прогноз қилишмоқда. Компания янги алгоритмини синовдан ўтказаётгани ҳақида BuzzFeed портали маълум қилди. 

Twitter постларни чиқаришнинг янги механизмини февраль ўрталаридаёқ тақдим қилиши мумкин. Гапларга қараганда, хизмат твитларни хронологик тартибда (ёзилган вақтига қараб) эмас, балки фойдаланувчининг қизиқишига амал қилган ҳолда чиқаради. Бунда янги алгоритм асосий бўладими ёки уни опциялардан бири сифатида ишлатиш мумкин бўладими, номаълум қолмоқда.

Фойдаланувчилар шу сабабли компания яқин орада йўқ бўлиб кетишини прогноз қилмоқдалар ва #RIPTwitter хештегини ("Ётган жойингда тинч ётгин, Твиттер") жаҳон етакчи ўринларига чиқаришди. Фойдаланувчиларнинг асосий норозилигига хизмат янгиликларни чиқаришнинг янги усулига ўхшаш алгоритмдан фойдаланувчи Facebook’га ўхшаб қолиши сабаб бўлмоқда.

Фойдаланувчилар Twitter янги алгоритмни асосий сифатида киритса, оммавий равишда уни тарк этиш билан таҳдид қилишмоқда.

Twitter тасманинг янги форматини синовдан ўтказишни 2015 йил декабридан бошлади. Баъзи фойдаланувчилар уларнинг "дўстлари"даги янгиланишлар тартиб бўйича кўрсатилмаётганидан ишкоят қилишган. Хизмат вакили янги функция тажриба сифатида синалаётганини айтган.  

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 6995 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 18873 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 44742 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 46461 Lifestyle
Балиқни саноат йўли билан овлаш учун қандай участка олиш мумкин?
11:18 477 Жамият
Россия Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон билан ҳарбий машғулотлар ўтказади
10:45 2134 Жаҳон
Видео: АҚШда асосчи оталар монументини йўқ қилишни исташмоқда
10:40 2831 Жаҳон
Андижон вилоятида йирик миқдорда ўғирлик қилган аёл ушланди
10:33 3668 Жамият
Неймар: «Барселона»да шундай раҳбарият бор экани жуда қайғули
10:31 4720 Спорт
Жанубий Корея президенти: АҚШ билан машқлар кескинликни оширишга йўналтирилмаган 
10:23 1333 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар