ХХР ТИВ: Хитой Жанубий Кореяга АҚШ ракетага қарши мудофаа тизими ўрнатилишидан хавотирда

Жаҳон 07 Февраль 2016 3744

Хитой Жанубий Корея ҳудудига АҚШнинг ракетага қарши мудофаа тизими ўрнатилишидан жиддий хавотирда, дея баёнот берди Хитой ташқи сиёсат маҳкамаси.

ХХР ТИВ баёнотида келтирилишича, Хитой Сеул ва Вашингтоннинг якшанба кунидаги қароридан “жиддий хавотир”да эканини маълум қилди. Ракетага қарги мудофаа тизими масаласида Хитой томонининг позицияси аниқ.

“Ўз хавфсизлигини таъминлашга ҳаракат қилаётган барча мамлакатлар бошқа давлатларнинг хавфсизлик соҳасидаги манфаатлари, шунингдек, минтақадаги тинчлик ва барқарорликни ҳам инобатга олишлари шарт”, -дея қайд этди ХХР ТИВ.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 7 февраль куни АҚШ ва Корея Республикаси яриморолга Американинг ракетага қарши THAAD мудофаа тизимини жойлаштириш тўғрисидаги расмий музокараларга киришишга келишиб олди. Тизим Шимолий Кореянинг ракеталари, жумладан, денгиз орқали учириладиган баллистик ракеталар, Р-17 (Scud) ва "Нодон" тоифасига мансуб ракетларни тутиши мумкин.

Жанубий Корея томони вакилининг таъкидлашича, тизимларнинг жойлаштириши Хитой хавфсизлигига раҳна солмайди ва THAAD Корея яриморолида АҚШ ҳудудининг хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилмайди.

Сеул ва Вашингтон ракетага қарши мудофаа тизимларининг жойлаштирилишини расман муҳокама қилишни бошлайди

Кўпроқ янгиликлар