Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Зайниддин Зидан «Барселона» ҳужумчиси Неймар ўйинлар вақтида жуда кўп финт ишлатишни ёқтиришига ўз муносабатини билдириб ўтди.

«Мен Неймар ҳақида кўп гапира олмайман. У футболни яхши ўйнайди, қайсидир футболчи унинг бу ҳаракатини ёқтириши, қайсидири эса ундан нафратланиши мумкин. Бу нормал ҳолат. Унинг финтлари баъзи жамоаларга ёқмаслигидан ҳайрон бўлиш керакмас. Аммо тан олиш керакки, у футболдаги мафтункор шоумен.

Мухлисларга шундай футболчилар кўпроқ маъқул бўлади», дейди Зидан.