2015 йилда Ўзбекистонда ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми 41 трлн сўмга етди

Иқтисодиёт 08 Февраль 2016 1783

Ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик янгилаш, муҳим юқори технологияли қувватларни ишга туширишни жадаллаштириш, транспорт ва коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш асосида таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштиришга йўналтирилган фаол инвестиция сиёсатининг амалга оширилиши натижасида 2015 йилда Ўзбекистонда ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми 2014 йилга нисбатан 9,6 фоизга ўсиб, 40,7 трлн сўмдан кўпни ташкил қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги хабар қилди.
Ўзлаштирилган инвестициялар умумий ҳажмининг 3,3 млрд. долларини ёки 21 фоиздан ортиғини чет эл инвестициялари ва кредитлари (ўсиш - 9,1 фоиз), шу жумладан 2,4 млрд долларини тўғридан-тўғри чет эл инвестициялари ташкил қилди. 2015 йилда Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг иқтисодиётнинг стратегик тармоқларида йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун ўзлаштирилган маблағлари ҳажми 728,6 млн долларни ташкил қилди.
Инвестициялар таркибида энг катта ҳажмни марказлашмаган инвестициялар (инвестициялар умумий ҳажмининг 78,2 фоизи), унинг 30,9 фоизини хўжалик юритувчи субъектларнинг ўз маблағлари (ўсиш - 12,6 фоиз) ташкил қилди, бу ишлаб чиқаришларни диверсификация қилиш ва рақобатбардошлигини ошириш тармоқ дастурлари ҳамда минтақаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳудудий дастурларининг фаол амалга оширилиши натижаси бўлди.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 5825 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 6747 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 21798 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 50389 Жамият
Индонезиялик хакерлар байроқ можаросидан сўнг Малайзиянинг қарийб 30 та сайтини бузиб киришди
08:30 82 Жаҳон
АҚШ Сурия ҳукуматига кимёвий қурол қўлланилиши юзасидан махсус баёнот билан чиқди
08:24 303 Жаҳон
Ироқ ИШИДдан икки ойдан сўнг бутунлай озод этилиши айтилди
08:20 191 Жаҳон
АҚШда қуёш тутилишини томоша қилаётганларни автомобиль босиб кетди
08:06 1092 Жамият
Кобулнинг дипломатик туманида ракета портлади
07:55 347 Жаҳон
АҚШ эсминецининг савдо кемаси билан тўқнашувига сабаб сифатида кибераралашув ҳам кўриб чиқилади  
07:47 260 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар