"АвтоВАЗ" концерни Lada Xray модели қандай йиғилишини намойиш қилди. Янги Lada Xray модели B0 конвейерида тайёрланади. Автомобилни яратишда 1800 та деталдан фойдаланилади, бу деталларни 250 та компания етказиб беради.

Lada Xray кроссовери Россияда 14 февралдан сотувга чиқарилади. Машинанинг бошланғич нархи 589 минг рублни ташкил қилади.