Баҳрайн ташқи ишлар вазири Холид бин Аҳмад ал-Халифа RT Arabic каналига берган интервьюсида Манама Сурияга қўшин юбориши мумкинлиги ҳақидаги хабарларни инкор қилди, деб ёзади РИА Новости агентлиги.

“Лондондаги элчимиз айтгани иддао қилинаётган сўзлар ҳақиқатга мос келмайди, - деди дипломат. – Бизнинг элчимиз Баҳрайн Сурияга қуруқлик ёки ер усти қўшинларини террорчиликка қарши кураш учун Сурияга ёки бошқа ерга юбориши мумкинлиги ҳақидаги гапирмаган”.