АҚШ президенти Барак Обама 24 февралда Иордания қироли Абдуллоҳ II билан учрашади, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Бу ҳақда Оқ уйда маълум қилинди.

Таъкидланишича, икки етакчи учрашуви давомида ИШИД жангариларига қарши кураш, Сурияни қўллаб-қувватлаш ва ироқлик қочқинлар масалалари муҳокама қилинади.