BMW i чекланган ададда электромобиль ишлаб чиқарди

Технология 08 Февраль 2016 1847

BMW компаниясининг суббренди бўлган BMW i Mr Porter ритейлери билан биргаликда чекланган ададда электромобиль ишлаб чиқарди. WWD порталинниг маълум қилишича, машина 170 от кучига эга двигатель билан жиҳозланган. У 7.2 секундда 100 км/соат тезликка эриша олади.

Машина кузови тўқ кўк рангда ишланган. Бошқа маълумотлар ҳозирча йўқ. Электромобиль 18 февралдан фақат Буюк Британия ҳудудида сотувга чиқарилади. Унинг нархи 63 минг долларни ташкил қилади. Келажакда машина бошқа бозорларга ҳам чиқарилиши мумкин.

Кўпроқ янгиликлар