Дунёнинг энг моҳир ошпази сифатида эътироф этилган Бенуа Виольенинг ўлими бўйича текширув олиб бораётган полициячиларнинг маълумотига кўра, у фирибгарлар қурбонига айланган. Бу ҳақда Bilan нашри хабар тарқатган.

Хабар қилинишича, Виолье ўзини ўлдиришидан олдин ҳеч қандай мактуб қолдирмаган. Лекин ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари маълумотларига кўра, унинг ўз жонига суиқасд қилиши у тушиб қолган оғир ҳолат туфайли юз берган.

Маълум бўлишича, у дунёдаги энг яхши ресторанларга қимматбаҳо вино (1 шишаси 14 мингдан 27,5 минг фунт стерлинггача бўлган нархларда) етказиб беришни йўлга қўйган гуруҳнинг молиявий фирибгарлиги туфайли оғир аҳволга тушиб қолган.

Бу гуруҳ офиси Швейцариянинг Сьон шаҳрида жойлашган бўлиб, у компания 2015 йилда миллионлаб евро миқдоридаги сотувларни амалга оширган. Унинг харидорларидан бири сифатида Виолье эгалик қилган Hotel de Ville ресторани қайд этилган бўлиб, у ерга аслида винолар етиб бормаган. Тасдиқланишича, ресторанда фақат бир неча мартагина мижозларнинг ишончи комил бўлиши учун ҳақиқий винолар сотилган.

Ҳозиргача олинган маълумотларга кўра, Виольенинг ресторани 2 марта 554 700 ва 1,37 млн фунт миқдорида зарар кўрган.

2013 йилда Бенуа Виолье Швейцарияда йил ошпази сифатида тан олинганди. Унинг Hôtel de Ville номли ресторани учта Мишлен юлдузига эгалик қилади. 2015 йилда муассаса франциялик экспертлар томонидан тузилган La Liste рейтингида биринчи ўринни эгаллаган эди.

Бундан олдинроқ, 44 ёшли пазанда ўзини отиб ташлагани, уни Лозанна яқинида жойлашган Крисье шаҳридаги уйидан топишгани ҳақида хабар берилганди.