Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф, атом энергияси ташкилоти раҳбари Али Акбар Солиҳий ва мудофаа вазири Ҳусайн Деҳгон Эрон ядровий дастури бўйича Теҳрон ва олти воситачи давлат ўртасидаги музокараларда эришган ютуқлари учун махсус мукофотлар билан тақдирланди.

IRNA агентлигининг маълум қилишича, Эрон президент Ҳасан Руҳоний Муҳаммад Жавод Зарифга “Ядровий музокараларни олиб боришга қўшган ҳиссаси учун” медалини топширган.

Али Акбар Солиҳий ва Ҳусайн Деҳгонга “Жаросат учун” медали топширилган.

Шунингдек,мукофотни топшириш маросимида музокараларда иштирок этган турли дипломатик ва техник идоларарнинг 28 нафар ходими турли медаль ва нишонлар билан мукофотланди. Булар сирасида ТИВ ўринбосарларии Аббос Арағчи ва Мажид Тахтиравончи бор, деб хабар бермоқда IRINN телеканали.