Эрон: Саудия икки фронтда уруш қиладиган аҳволда эмас

Жаҳон 08 Февраль 2016 7851

Саудия Арабистони икки фронтда бирдай ҳарбий ҳаракатларни амалга ошира олмайди. Бу ҳақда Эрон қуролли кучлари бош штаби раҳбари ўринбосари, бригада генерали Масъуд Жазоирий айтиб ўтди.

“Саудия Арабистони ҳозир боши берк кўчага кириб қолган, бунга унинг Яманда олиб борган фаол уруш ҳаракатлари сабаб бўлган, шу боис у Сурияда бошқа уруш бошлаш ҳолида эмас”, - деди у Mehr агентлиги билан суҳбат чоғида, Риёднинг Сурияга кириши ҳақидаги баёнотига изоҳ бераркан.

“Саудия режими дунёнинг бир қанча нуқталарида агрессив қадамлар ташлади ва айни пайтда ўз чегаралари ичкарисидаги жиддий кескинликларга дуч келмоқда”, - қўшимча қилди генерал.

Кўпроқ янгиликлар