Фарғона вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази замонавий “Philips Allura Clarity” русумли ангиография мажмуаси билан таъминланди. “Соғлом она ва бола йили”да беморларга сифатли тиббий хизмат кўрсатишни янада юксалтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Голландиянинг “Philips Healthcare” компанияси билан ҳамкорликда вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази қошида интервенцион кардиология бўлимини ташкил этиш лойиҳасини амалга оширмоқда.

Бундай замонавий тиббий жиҳозлар мажмуасида барча турдаги томир хасталиклари даволанади. Бу ерда кардиология, қон томир ва кўкрак қафаси хирургияси, нейрохирургия, неврология, эндокринология, урология соҳаларидаги беморлар дардига шифо топади.