Финляндиялик ўт ўчирувчи Йоонас Мякипелто 5050 марта турникда тортилиб дунё рекордини янгилади. Бу ҳақда Yle нашри хабар тарқатган.

Унга бу натижани кўрсатиш учун 18 соат керак бўлган. Йоонас ўзидан олдинги рекорддан яхшироқ натижа кўрсатиш учун 5 марта кўп тортилган. Финнинг айтишича, у аввалига 6000 марталик натижани қайд этиш мақсадида бўлган, лекин жараён давомида олинган жароҳати (саккизинчи соатда) бунга халал берган.

2015 йилнинг декабрида ҳам красноярсклик 54 ёшли атлет Николай Каклимов 12 соат давомида 4989 марта турникда кўтарилиб, дунё рекордини ўрнатганди. У ўшанда чехиялик Ян Кареснинг рекордини (4654 марта) янгилаганди.