Fitch Ratings агентлиги Трастбанк ва Ипак Йўли банкларининг чет эл валютасидаги эмитенти дефолтини “В-” даражасидаги узоқ истиқболли рейтингларини “барқарор” прогнози билан тасдиқлади, шунингдек, Универсалбанкка “ССС” даражасини лойиқ топди.

Юқорида тилга олинган банкларнинг ушбу кўрсаткичис мустақил кредит лаёқатига боғлиқ бўлиб, барқарорлик рейтингларида акс этган: Ипак йўли банкида ва Трастбанкда “b-“, Универсалбанкда «ccc». Банкларнинг барқарорлик рейтинглари мураккаб операцион муҳитни инобатга олган ҳолда тузилади, хусусан, ишбилармонлик муҳитини, иқтисодиётнинг структур нуқсонларини, ташқи босим ва ҳоказоларни инобатга олади.