Google виртуал реаллик шлемини ишлаб чиқаради

Технология 08 Февраль 2016 2204

Google’нинг картондан ишланган виртуал реаллик шлеми Google Cardboard нафақат қизиқ пиар-лойиҳа, балки виртуал реалликка чўмиш учун "жиддий" қурилмани ишлаб чиқариш олдидан синов бўлганга ўхшайди. The Financial Times нашри маълумотларига кўра, Google жорий йилда Samsung Gear VR шлемига ўхшаш ҳақиқий шлемни ишлаб чиқаради.

Маълум қилинишича, гаджет пластик корпусдан ишланади ҳамда Samsung’нинг шлемидан кўра кўпроқ смартфонларни қўллаб-қувватлайди. Нашр манбаларининг таъкидлашича, Google’нинг VR–шлеми сифатли сенсор ва линзалар билан жиҳозланади.

Google Cardboard шлеми 1,5 йил аввал намойиш қилинган ва ўзидан пластик линзаларга эга, смартфон ўрнатилувчи йиғилувчи картонни намоён қилади. Янги қурилма ҳам катта даражада смартфоннинг ҳисоблаш қувватига таянади.

The Financial Times нашри маълумотига кўра, янги VR-шлем баҳордаги Google I/O анжуманида намойиш қилиниши, сотувга эса сентябрда чиқарилиши мумкин. Шлем тақдим қилиниши билан бир вақтда Android мобиль операцион тизимининг виртуал реалликни қўллаб-қувватловчи модификацияси Android VR ҳам тақдим қилиниши мумкин.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 45878 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 15390 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 95588 Ўзбекистон
Барселонадаги теракт ва Каталониянинг Альканар шаҳридаги портлашлар ўзаро боғланган бўлиши мумкин
08:18 270 Жаҳон
Венесуэла аҳолиси ейиш мақсадида ҳайвонот боғидан жонзотларни ўғирлагани тахмин қилинмоқда
08:05 309 Жаҳон
Европада Барселонадаги терактлардан кейин хавфсизлик чоралари кучайтирилди
08:01 362 Жаҳон
Барселона яқинида яна бир теракт амалга оширилди
07:08 1969 Жаҳон
Барселонадаги теракт учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди
07:03 1866 Жаҳон
Хитойдаги кимё заводида кучли портлаш юз берди
00:33 3149 Жаҳон
Кекса немис Исландияга эски тракторда саёҳатга жўнади
00:24 2101 Жамият
Кўпроқ янгиликлар