Англиянинг «Манчестер Сити» клуби бўлажак бош мураббийи Хосеп Гвардиола ёзда янги жамоасига ўзи 2008-2012 йиллар давомида бошқарган «Барселона»дан бир йўла икки футболчини таклиф қилмоқчи.

Daily Mail нашри берган хабарга кўра, инглиз клуби ҳужумчи Неймар ва яримҳимоячи Сержи Бускетс учун 45 ёшли мутахассисга 150 миллион фунт ажратади.

Қайд этиб ўтиш жоиз, Неймар ва Бускетснинг «Барселона» билан тузган амалдаги шартномалари 2018 йилда ниҳоясига етади. Ҳозирча футболчилар битимни узайтиришганича йўқ.

Газета берган маълумотга кўра, «Сити» қизиқишлари доирасига шунингдек, «Эвертон» ҳимоячиси Жон Стоунз ва «Ювентус» яримҳимоячиси Поль Погба ҳам бор.

Олдинроқ, Гвардиола «Манчестер Сити» бош мураббийлигини қабул қилиб олгач, «Барселона» футболчиларини ўзига оғдириб олмаслиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

Гвардиола «Манчестер Сити»га «Барселона» ҳужумчисини олиб келмоқчи