Ҳиндистоннинг жанубий ҳудудида леопард маҳаллий мактаб биносига кириб келган ва беш нафар одамни жароҳатлаган. Бу ҳақда India.com интернет-нашри хабар тарқатди.

«Биз давлат мактабидан леопард бинога кириб келгани ҳақида хабар олдик. Унинг бўш синфхонасига киргани видеокузатув хотирасига ёзиб қолинган», — дейилади табиатни муҳофаза қилиш идораси хабарида.

Қайд қилинишича, йиртқич якшанба куни мактабга кириб келган. Мактабда ўқувчилар йўқлиги боис, жабрланганлар сони кам бўлгани айтилмоқда. Беш нафар жароҳат олганлардан бири оғир аҳволда шифохонага ётқизилган.

Қўриқлаш хизмати ходимлари келишган ва йиртқични тинчлантириб, яқиндаги Баннергхата ҳайвонот боғига жўнатишган.